БЎСТОН ТУМАНИ «ҲАЛҚОБОД» МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЙ КЎРИКЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда аҳолининг соғлом бўлишига, нафақат шаҳарларда балки чекка ҳудудлардаги аҳолининг сифатли тиббий хизмат олишини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
«Соғлом авлод учун» ҳайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали шифокорлари томонидан “Ҳалқобод” маҳалласи аҳолиси учун «Бобур» оилавий шифокорлик пунктида тиббий кўрик ташкил қилинди. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар ҳамда бепул дори дармонлар берилди.
@andijonvssb
Leave a Comments