Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi
Menu
  • Bosh sahifa
  • Boshqarma haqida
    • Rahbariyat
    • Hujjatlar
    • Муассасалар
  • Yangiliklar
  • Bog’lanish
  • Qabul kunlari

Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонланмоқда.

  • Home
  • Yangiliklar
  • Восит Воҳидов...

Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонланмоқда.

CategoriesЯнгиликлар

andijon

27.09.2024

0 0

 

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг марказ жамоасига табригини ўқиб эшиттирилди.

«Ўзбекистонда жарроҳлик бўйича етакчи ва нуфузли муассаса ҳисобланган ушбу марказ кўпмиллатли аҳил жамоасининг фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин эгаллаб келаётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз»,
— дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳозирги кунда марказ фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда. Тиббий диагностика ва даволашнинг илғор ва самарали усуллари кенг татбиқ этилмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда мазкур шифохонада 200 дан ортиқ янги жарроҳлик амалиёти жорий этилиб, энг мураккаб ва юқори технологик операциялар бажарилмоқда. Табрикда қайд этилганидек, оғир хасталиклардан азият чекаётган қанча-қанча юртдошларимиз кўп вақт ва маблағ эвазига хориждаги клиникаларга бориш азобидан қутулиб, ўзимизда даво топмоқда.

Бундай натижаларга эришишда мамлакатимизда хирургия хизматини ислоҳ этиш, ҳудудларда унинг сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш, марказ ва унинг филиаллари моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар муҳим омил бўлмоқда.

Президентимиз марказнинг бутун жамоасига чин дилдан миннатдорлик билдириб, энг эзгу тилакларини изҳор этди.

Шунингдек, тадбирда Президент фармони билан мукофотланган марказ ходимларига фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.

Related Post

19.12.2024

Асака тумани ҳокими Н.Мўминов секторлар...

00

22.11.2024

АНДИЖОНЛИК...

Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт...

00

21.11.2024

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан,...

00

20.11.2024

Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат...

00

19.11.2024

Аллергик...

📊 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган...

00

15.11.2024

Марказнинг яна...

✅ Республика ихтисослаштирилган она ва бола...

00

Leave a Comments Cancel Reply

Arxiv

  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Октябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Май 2024
  • Декабрь 2023
  • Январь 2023
  • Декабрь 2022

Rukn

  • Ҳужжатлар
  • Янгиликлар

© 2016 Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi, All Rights Reserved.