Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi
Menu
  • Bosh sahifa
  • Boshqarma haqida
    • Rahbariyat
    • Hujjatlar
    • Муассасалар
  • Yangiliklar
  • Bog’lanish
  • Qabul kunlari

Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?

  • Home
  • Yangiliklar
  • Организм ўзини...

Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?

CategoriesЯнгиликлар

andijon

14.10.2024

0 0

 

✅ Ҳозирда урф бўлган терминлардан бири “детокс” бўлиб, детоксикация – бу носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, атроф-муҳит таъсири ва бошқа омиллар натижасида танамизда тўпланган токсинларни чиқариб ташлаш жараёни. Бу — умумий саломатлигимиз ва ҳолатимиз учун жуда муҳим.

👩🏻‍⚕️Тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бу ҳақда батафсил маълумот берди.

🍲 — Сўнгги овқат қабул қилишдан тахминан саккиз соат ўтгач, организмда ҳазм қилиш, сўрилиш жараёнлари тугайди ва танамиз детоксикация режимига ўтади, — дейди мутахассис.

🥤— Ҳозирда “детокс” атамаси танани турли шарбатлар орқали тозалаш билан боғлиқ бўлса-да, аслида, бу организмимиз ўзидаги токсинларни чиқариб ташлаш учун рационимиздаги озуқавий моддаларни қўллаш орқали ишга туширадиган биологик жараёндир.

📎 Танамизда жигар, буйраклар, тери ва йўғон ичак каби кўплаб детоксикация органлари мавжуд. Замонавий ҳаётнинг токсик юкини ҳисобга олган ҳолда самарали ишлаши керак бўлган танани табиий тозалашнинг учта босқичи мавжуд.

🖇 Биринчи босқич. Детоксикациянинг бу босқичи жигарда содир бўлади. У зарарли ёғда эрийдиган молекулаларни камроқ зарарли бирикмаларга айлантиришга ёрдам беради ва улар танадан осонроқ чиқарилади.

🖇 Иккинчи босқич. У ҳам жигарда содир бўлади ва конъюгация жараёнини ўз ичига олади. Яъни моддалар сувда эрувчан ва шунинг учун камроқ зарарли ҳолга келади. Кейинчалик бу моддалар буйраклар ва ичаклар орқали пешоб ва сафро билан чиқарилади.

🖇 Учинчи босқич. Бунда токсинлар ёки кераксиз бирикмалар ҳужайрадан детоксикация органлари: ичаклар, буйраклар, ўпкалар ва тери орқали чиқариб ташланади.

🟢 Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш орқали бу тизимнинг яхши ишлашини таъминлаш мумкин.

Related Post

19.12.2024

Асака тумани ҳокими Н.Мўминов секторлар...

00

22.11.2024

АНДИЖОНЛИК...

Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт...

00

21.11.2024

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан,...

00

20.11.2024

Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат...

00

19.11.2024

Аллергик...

📊 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган...

00

15.11.2024

Марказнинг яна...

✅ Республика ихтисослаштирилган она ва бола...

00

Leave a Comments Cancel Reply

Arxiv

  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Октябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Май 2024
  • Декабрь 2023
  • Январь 2023
  • Декабрь 2022

Rukn

  • Ҳужжатлар
  • Янгиликлар

© 2016 Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi, All Rights Reserved.