«Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам» ҳамда турли ҳил спорт мусобақалари ҳафта давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Андижон туманида оммавий тадбир ташкил этилди.
Унда хусусан аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ва нуронийлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш, самарали тадбирларни ташкил этиш тизимини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган.
Шу муносабат билан, Т.Зокиров бошчилигида Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида эрта тонгдан беш минг қадам юриш, бадантарбия машғулотлари ҳамда турли спорт мусобақаларини ўтказишди.
Leave a Comments