Андижон давлат тиббиёт институтида “Тиббиётда cимуляцион таълим: муаммолар, ечимлар, истиқболлар” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
📍 Унда юртимиз мутахассислари билан бирга Германия, Россия, Испания, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан олимлар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этди.
📌 Анжуман доирасида маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Унда эндожарроҳлик бўйича симуляцион таълим бериш ва сертификатлаш дастуридан фойдаланиш, шунингдек ўқитиш жараёнида робот-бемордан фойдаланиш борасида машғулотлар ўтказилди. Ушбу тадбир тиббий таълимда симуляцион дарслар муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор исботлаб берди.
Leave a Comments