Инсон қадри учун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон қарори ижроси бўйича Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиали ходимлари томонидан диабет ойлиги доирасида 15 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” жоме масжидига жума намози ўқиш учун келган 40 ёшдан ошган хавф гурухдаги 34 нафар намозхонлари қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш мақсадида скрининг ўтказилиб, бепул қондаги қанд миқдори текширилди. Шундан 15(44,0%) нафари диабет олди ҳолати аниқланди. Шунингдек аҳоли ўртасида қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, аҳолини тўғри овқатланиш бўйича тиббий тавсиялар берилди ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича буклетлар тарқатилди.
Leave a Comments