✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар, энергия тежамкорлик ва самарадорлик ҳамда тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масалаларига бағишланган видеоконференц-алоқа шаклида таҳлилий-танқидий йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
📌 Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, ихтисослашган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.
💻 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.
Leave a Comments