Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasiAndijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi
Menu
  • Bosh sahifa
  • Boshqarma haqida
    • Rahbariyat
    • Hujjatlar
    • Муассасалар
  • Yangiliklar
  • Bog’lanish
  • Qabul kunlari

Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин?

  • Home
  • Yangiliklar
  • Аллергик...

Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин?

CategoriesЯнгиликлар

andijon

19.11.2024

0 0

📊 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаатлар сони бир мунча ошган.

📌 Мутахассислар буни ноябрь ойи мавсумий аллергик касалликларни даволашни бошлаш учун энг яхши вақт эканлиги билан изоҳлайди. Чунки ўсимликлар гуллаганида аллергиядан азият чекмасалик учун беморларга айни шу даврда аллерген специфик иммунотерапия (АСИТ) усули ёрдамида муолажа олиш тавсия этилади.

💬 — Соҳамизда янгидан-янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилмоқда, — дейди марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Шулардан бири аллерген специфик иммунотерапия (АИСТ) деб номланади.

💉 Ушбу муолажа турида аллергенларнинг тузли-сувли эритмаси бемор организмига кичик дозаларда титрлаб юборилади. Шундан сўнг специфик антитана миқдори камайиши, яъни аллергенга нисбатан жавоб реакцияси пасайиши кузатилади.

✅ Натижада қондаги умумий IgE миқдори озайиб, блокловчи антитана — IgG4 кўпаяди. Шу тариқа касаллик симптомлари камайиб, ҳатто хасталик беморни умуман безовта қилмайди.

💬 Мутахассиснинг қайд этишича, АСИТ аллергик ринит ва бронхиал астманинг енгил ҳамда ўрта шаклларидан азият чекаётган 5 ёшдан ошган болалар ва катталарни даволашга мўлжалланган. Бироқ бу усул атопик дерматит, озиқ-овқат аллергияси муолажасида самара бермайди. Иммунитетни ўзгартирмайди.

🔎 Даволаш курси — 3 йилдан 5 йилгача. Муолажалар икки — инъекция ёки сублингуал усулда амалга оширилади. Иккинчи шакл таблетка ёки томизғи дориларни ўз ичига олади. Аммо ҳар иккисининг самарадорлиги бир хил.

🔬 Даволаш жараёнини бошлаш вақти беморнинг айнан нимага аллергияси борлиги билан боғлиқ. Масалан, дарахт гулчанглари хасталик қўзғатувчиси бўлса, кеч куз, қиш мавсуми ва май ойигача бўлган давр мақбул. Инъекция шаклида муолажани йил бўйи давом эттирса бўлади.

🟢 Уй чангларига аллергияси бўлганларни даволаш ҳам касалликнинг тинч даврида бошланади. Агар аломатлар мавжуд бўлмаса, муолажаларни йил бўйи қўллаш мумкин.

‼️ И.Разикованинг таъкидлашича, айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида қўлланилаётган аллерген специфик иммунотерапия орқали даволаш усули юқори самара бермоқда. (https://telegra.ph/file/3db8e36d081a219d69fa1.png)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Related Post

19.12.2024

Асака тумани ҳокими Н.Мўминов секторлар...

00

22.11.2024

АНДИЖОНЛИК...

Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт...

00

21.11.2024

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан,...

00

20.11.2024

Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат...

00

15.11.2024

Марказнинг яна...

✅ Республика ихтисослаштирилган она ва бола...

00

15.11.2024

Инсон қадри...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26...

00

Leave a Comments Cancel Reply

Arxiv

  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Октябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Май 2024
  • Декабрь 2023
  • Январь 2023
  • Декабрь 2022

Rukn

  • Ҳужжатлар
  • Янгиликлар

© 2016 Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi, All Rights Reserved.