Андижонда Қозоқ массивида аҳолининг саломатлигини сақлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилди
Андижон вилояти, Хўжаобод туманида жойлашган Мустақилликнинг 27 йиллиги, Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙларида 68 та кўп қаватли уйлар, 1300 та коттеджлар бўлиб, жами 10276 нафар аҳоли, 2420 та оила, 1136 та хонадон мавжуд. Худудда 73 нафар ногирон, 1735 нафар 3-гурух, 105 нафар 4-гурухга мансуб фуқаролар, 106 нафар 1 ёшгача бўлган болалар, 91 нафар ҳомиладорларни ташкил қилади.
2022 йил 9-10 январь кунлари Андижон вилояти, Қозоқ массивида жойлашган Мустақилликнинг 27 йиллиги, Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ ларида истиқомат қилувчи аҳоли Хўжаобод туман халқ таълимига қарашли 74-умумтаълим мактабида вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокор-мутахассислари, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган: лор, хирург, кардиолог, психиатр, эндокринолог, катталар ва болалар невропатологи, онколог, окулист, травматолог, дерматовенеролог, гинеколог, педиатр, нейрохирург, фтизиатр, инфекционист каби малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Мутахассис тавсиясига биноан кўрувдаги аҳоли жойида УТТ, ЭКГ, лаборатория, рентген, маммография, офтальмоскоп инструментал текширувларидан ўтказилди. Тадбирда вилоят даволаш профилактика муассасаларидан тор соҳа мутахассислари томонидан 4-гурухга мансуб бўлган фуқароларнинг хонадонларида кўриклари ташкил этилди.
Ўрганиш давомида 826 та хонадондаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. 3 нафар ногиронлиги бор шахсларга имтиёз белгиланди, 14 нафар беморларга вилоят шифохоналарида имтиёзли йўлланма асосида ётиб даволаниш тавсия этилди, 636 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.
Андижон вилоят онкология ва радиология маркази мутахассислари томонидан 10 нафар онкологик касалликлар билан касаланган беморларни уйда кўрувдан ўтказилди ва керакли амбулатор тавсиялар берилди.
16 нафар беморлар уйига вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази мутахасислар ташриф буюриб, беморларни тиббий кўриклардан ўтказдилар, соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар берилди.
Вилоят эндокринология диспансери мутахассислари томонидан 18 нафар беморлардан хонадонларга кириб хабар олинди, 15 нафар беморга амбулатор даво тавсия берилди, 3 нафар беморга шифохонада ётиб даволаниш учун йўлланма берилди.
Андижон вилоят руҳий соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари томонидан 7 нафар беморлардан уйга кириб хабар олинди ва керакли амбулатор тавсиялар берилди.
Вилоят перинатал маркази мутахассислари томонидан 23 нафар хомиладор аёллар холидан хабар олинди, амбулатор тавсиялар берилди. Камқонликни даволаш учун дори-дармонлар билан таъминланди.
Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан 25 нафар беморлар уйда кўрилиб 22 нафар амбулатор, 3 нафарига стационар даволаниш тавсия этилди.
Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиётмаркази мутахассислари томонидан 19 нафар беморлар уйда кўрилиб 15 нафар амбулатор, 4 нафарига стационар даволаниш тавсия этилди.
Вилоят дерматовенералогия мутахассислари томонидан 5 нафар бемор уйга бориб кўрилиб амбулатор даво тавсия этилди.
Жами 123 нафар беморлар уйга бориб кўрилиб, 10 нафари стационар, 113 нафари амбулатор даволаниш тавсия этилди.
Ногиронлик белгилаш учун 3 нафар фуқароларнинг тиббий хужжатлари тайёрланиб, белгиланган тартибда тиббий мехнат экспертиза комисиясига тақдим этилиши фуқароларга тушунтирилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида 65 нафар УТТ, 59 нафар ЭКГ, 78 нафар лаборатория, 41 нафар рентгенография, 34 нафар офтальмоскоп, 45 нафари маммография инструментал текширувларидан ўтказилди.
Аҳоли ораси “Шифокор тавсиясиз дори истеъмол қилманг”, “Шифокор рецептисиз дори харид қилманг”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Бехатар оналик”, “Болаларда режали эмлашнинг аҳамияти”, “Ўсма, эндокрин, кардиологик касалликларни скрининги ва уларни олдин олиш”, “Гиёхвандлик ва ОИВ профилактикаси”, “Ўсмир қизлар гигиенаси”, “Қизларни ВПЧга қарши эмлаш аҳамияти”, “Коронавирусга қарши катталар ва болаларни эмлашнинг аҳамияти”, “Йод танқислиги”, “Камқонликни олдини олиш” бўйича тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.
Leave a Comments